Breaking! Палмер "Арсенал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

"Челси" футболчиси Коул Палмер "Арсенал"га қарши ўйинда жамоасига ёрдам бера олмаслиги мумкин. Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, футболчи соғлиғидаги муаммолар сабаб бугунги машғулотларни ўтказиб юборган. 

Унинг майдонга тушиш эҳтимоли жуда паст. Аммо шифокорлар Палмернинг сафга қайтиши учун тезкор чораларни кўраётгани айтилмоқда.

Маълумот ўрнида, Коул жорий мавсум барча мусобақалар доирасида 42 ўйинда 25 гол ва 13 ассист муаллифи бўлди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!