"Бриллиант лига"нинг Шанхай босқичида юқори натижалар қайд этилмади
Енгил атлетика бўйича "Бриллиант лига"нинг иккинчи босқич беллашувларига Хитойнинг Шанхай шаҳри мезбонлик қилди. Ушбу босқичда қатор секторлардаги беллашувлар қизиқарлилига билан ажралиб турди.
Аммо бир жиҳат бўйича бу босқичдаги натижалар мутахассисларнинг эътиборини тортмоқда. Яъни, ғолиб бўлган спортчилар ҳеч қайси йўналишда мавсумнинг энг яхши натижасини янгилай олишмади. Одатда мусобақа босқичларида бундай натижалар кўп бора учраб туриши кузатилар эди.
"Бриллиант лига"нинг кейинги босқичи 30 май куни Швециянинг Стокгольм шаҳрида ўтказилади.
Фикрлар