Британиялик эксперт: Жаҳон чемпионати суперфиналида Ҳасанбой Дўсматов тож кияди!

Ҳаваскор бокс бўйича таниқли шарҳловчи Тейлор О’Хиггинс Тошкент шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати жангларини ва боксчиларнинг имкониятларини таҳлил қилишга киришиб кетди.

Ўзбекистон илк бор мезбон қилаётган нуфузли мусобақада дунёнинг 107 мамлакатидан 600 нафар чарм қўлқоп устаси 13 та медаллар жамланмаси учун рингга чиқади.

Буюк Британиялик эксперт 51 килограмм вазн тоифасидаги боксчилар иштирокини, уларнинг салоҳияти ва имкониятини, кутилаётган натижаларни таҳлил қилиб, чемпионлик учун кураш Ҳасанбой Дўсматов ғалабаси билан якунланишини кутаётганини билдирди.

638e154c03008

- Аввалдан кутилганидек, 51 килограмм вазн тоифаси кучли боксчиларга тўла. Қуръа жадвалининг юқори қисмига назар ташласак, бир неча қизиқарли жанглар борлигини кўрамиз. Чемпионат аввалида амалдаги жаҳон чемпиони – қозоғистонлик Сакен Бибосинов ва ҳиндистонлик Дипак Кумар тўқнаш келади. Бу жуфтлик ғолиби катта эҳтимол билан нимчорак финалда хитойлик Чжан Цзимао билан куч синашади.

Яна эътиборга молик жанг Европа чемпиони Билол Беннама (Франция) ҳамда таиландлик тезкор боксчи Тхитисан Панмот ўртасида бўлиши кутилмоқда. Бу жуфтлик ғолиби чорак финалда 2016 йили Бразилияда ўтказилган Олимпия ўйинлари финалчиси Юберхен Мартинесга рўбарў келишини тахмин қилиш мумкин.

Аслида енгил вазнларда кучли боксчилар кўплиги туфайли вазият қандай кечишини таҳлил қилиш жуда қийин. Бироқ, 51 килограмм вазн тоифасида ярим финал жуфтлиги Сакен Бибосинов ва Юберхен Мартинесдан таркиб топади, деб ўйлайман. Ўзао тўқнашувда яна Бибосиновнинг қўли баланд келади.

Қуръа жадвалининг қуйи қисмидаги тўқнашувлар орасида энг эътиборли жанг – 2016 йилги Олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ва кубалик Эрислан Ромеро ўртасида бўлиши кутилмоқда.

Бу вазн бўйича яна қандай тахминларни илгари суриш мумкин. Ҳасанбой Дўсматов ва Сакен Бибосинов финалда учрашади ва Осиё чемпионатининг финали учун реванш бўлади. Бу икки боксчи ўртасидаги суперфиналда эса. Дўсматов илк бор жаҳон чемпиони тожини кияди, - деб ўз таҳлил ва тахминларини билдирди Тейлор О’Хиггинс.

Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли Ҳасанбой Дўсматов Олимпия ўйинлари ғолиби, уч карра Осиё чемпиони ва Бутунжаҳон Универсиадаси ғолиби ҳисобланади. У фаолияти давомида фақат иккита финалда – 2017 йили Германиядаги жаҳон чемпионати ва 2018 йили Индонезиядаги Осиё ўйинларининг ҳал қилувчи баҳсида имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан кифояланган.

61783cddc0233

25 ёшли Сакен Бибосинов эса 2019 йили Россиядаги жаҳон чемпионатида бронза, 2021 йили Белградда бўлган мусобақада олтин медални қўлга киритди. Бундан ташқари, Сакен Токио Олимпиадаси совриндори, Осиё чемпионатларининг кумуш ва бронза медали соҳиби бўлган.

Ўзбек боксчилари ҳақида жаҳон чемпионатидан қизиқарли фактлар!

Куба бокси афсонаси: Энг зўри Жалолов ва у ҳали Тайсон Фьюри, Усик ва Жошуа билан тўқнашади!

Ўзбекистон ғалабага чанқоқ!

Қозоғистонлик боксчи жаҳон чемпионатида Баҳодир Жалолов ғалабасига ишонмоқда!

"Жаҳон чемпионати-2023": Ўзбек боксчилари ўзи уйида ҳеч кимга “нон” бермайди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!