Брозович "Барселона"га ўтадиган кўринади

"Интер" ярим ҳимоячиси Марсело Брозович фаолиятини "Барселона"да давом эттиришни хоҳламоқда. 

Журналист Жанлука Ди Марцио берган хабарга кўра, хорват Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш ниятида эмас. Бунга унинг "Барселона"га ўтиш истаги сабаб бўлмоқда. 

Ўз навбатида "Интер" ўз футболчиси учун камида 17 миллион евро пул талаб қилмоқда. "Кўк-анорранглилар"да эса ҳозирча мазкур трансферни амалга ошириш учун маблағ йўқ. Каталонияликлар мазкур трансферга қўл уриши учун кимнидир сотиши талаб этилади. 

Айни вақтда "Барселона" Кесси, Ферран, Фати, Абде, Де Йонг каби футболчилари учун бўлаётган таклифларни тинглашга тайёр. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!