Бруну Фернандеш: Жамоадошлардан ҳафсалам пир бўлди!

  • 14 апрель, 06:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Англия Премьер-лигасининг 32-турида “Манчестер Юнайтед” сафар учрашувида “Ньюкасл”дан қақшатқич мағлубиятга учради. Рубен Аморим шогирдлари ўйинни 1:4 ҳисобида бой берди.

Беллашувдан кейин манчестерликлар етакчиси ва сардори Бруну Фернандеш ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

- Жамоадошларимдан ҳафсалам пир бўлди. Чунки мен уларнинг қандай яхши ўйинчи эканликларини яхши биламан. Бу клуб шарафини ҳимоя қилиш қийин эканини ҳам тушунаман. Бу футболчилар жамоага фойда келтириш, ғалаба қозонишни истайди.

Бу ўйинда баҳо берадиган жиҳат йўқ, чунки ютқаздик. Биринчи бўлимда яхши ўйнадик, беллашувнинг иккинчи ярмида буни давом эттира олмадик.

Мавсум оғир ўтяпти, ҳеч нарсага эриша олмаслигимизни ҳам биламиз. Мусобақа жадвалидаги ўрнимиз, клубнинг мақвеига умуман тўғри келмайди. Шунда ҳам керакли натижаларни қўлга кирита олмаяпмиз.

Энди фақат олдинга қарашимиз шарт, чунки бизни жуда муҳим ўйинлар кутиб турибди. Ҳаммасини бошдан чиқариб ташлаб, фақат курашиш керак, - деди Бруну Фернандеш.

Таъкидлаш жоизки, “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти анчадан бери жамоада ижобий ўзгариш ясай оладиган бош мураббий топа олмаяпти. Катта умидлар билан олиб келинган Рубен Аморим ҳам ҳеч нарса қила олгани йўқ.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!