"Бу ерда хотиржамман, танқидлар ҳам, муҳокамалар ҳам йўқ" - Хави Қатардаги ҳаёти ҳақида...

Бундан 5 йил олдин Хави «Барселона»даги фаолиятини якунлаган ҳолда хотини, журналист Нурия Кунильера билан бирга Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига кўчиб ўтди ва маҳаллий «Ал Садд» клуби сафида тўп суришни бошлади.

Барчага яхши маълум, бутсаларини михга илганидан сўнг Хави «Ал Садд» раҳбариятининг янги таклифини қабул қилди ва унга кўра жамоани бошқаришга киришди. Хавининг мураббийлик фаолиятини бошлаганига ҳам мана салкам 1 йил бўлди. У эса испаниялик журналистлар билан суҳбат чоғида Қатардаги ҳаёти ҳақида гапирди.

- “Ўзимни хотиржам ҳис қиляпман, ҳурмат қилишмоқда. Бу ерга илк бор қадам қўйганимда енгилликни ҳис қилдим: танқидлар ҳам, муҳокамалар ҳам йўқ. Бу мен охирги 25 йил давомида эҳтиёж сезган нарса.

«Барселона» сафида ўйнаган ҳолда бундан қочиб қутулишнинг имкони йўқ. Ҳозир оилам билан хотиржамликдан ҳузур оляпмиз, бу ерда инсонлар жуда саҳий ва меҳмондўст.

Араб маданиятига боғлиқ кўплаб нотўғри тушунчалар мавжуд. Мен диктатурани ҳимоя қилмайман. Асло. Мени инсонлар ҳуқуқи билан боғлиқ муаммолар учун кенг танқид қилишди. Арабларнинг ўзлари ҳам ўзларини танқид қилишади. Аммо уларда кўплаб олдинга ижобий силжишлар бор”.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!