"Бу фейк", - Фабрицио Романо Антонининг трансфери ҳақида

Сўнгги пайтларда "Манчестер Юнайтед" аъзоси Антони ярим мавсумлик ижара асосида "Олимпиакос"га ўтиши ҳақида миш-мишлар чиқди. 

Аммо Фабрицио Романо бундай хабарларни инкор қилмоқда. Унинг сўзларига кўра, футболчини Греция клуби ўз таркибига қўшиб олиш эҳтимоли йўқ, гарчи жамоа бир неча кун олдин қизиқиш билдирган бўлсада. Айни пайтда ҳеч қандай музокаралар ҳам бўлаётгани йўқ. 

Эслатиб ўтамиз, Антони ушбу мавсум "қизил иблислар" таркибида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди. 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!