Бу футболчи 100 миллионлик трансферни оқламоқчи

“Манчестер Юнайтед” юз миллион евро эвазига “Аякс”дан Антонини трансфер қилди. 22 ёшли бразилиялик ҳужумчи Англия премьер-лигасига катта умидлар билан келди.

- “Аякс”да Эрик тен Хаг қўл остидаги фаолиятим менинг профессионал фаолиятимнинг ўсишига ижобий таъсир қилди. Унинг футболдаги ва мураббий сифатидаги усули янги қирраларимни очиб берган.

Унинг “Манчестер Юнайтед” ва жамоа келажаги ҳақидаги режаларидан таъсирландим.

“Аякс”даги даврим зўр ўтди ва менга ишонч билдиришгани учун доимо миннатдор бўлиб қоламан. Энди янги чақирувга тайёрман. Янги жамоадошларим сафига қўшилиш ва “Манчестер Юнайтед”нинг муваффақиятли эрасини яратишга ҳисса қўшишга шошиляпман, - деди Антони.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!