Бу футболчи "Барселона"ни менсимади

  • 21 февраля, 2022, 16:50
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Севилья" клуби марказий ҳимоячиси Жюль Кунде фаолиятини қайси клубда давом эттириши ҳақида қарор қабул қилди.

Tecno

Express нашри хабарига кўра, франциялик футболчи "Барселона"нинг таклифини рад этган ҳолда "Челси"га ўтишга қарор қилган. Унинг айни дамдаги трансфер нархи эса 60 миллион еврога баҳоланмоқда.

23 ёшли Кунде жорий мавсум “Севилья”да 29 та учрашувда майдонга тушди ва 1 та гол урди ҳамда 1 та голли узатмани амалга оширди. Унинг "Севиля" билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию