Бу футболчи "Челси"га қимматлик қилади

  • 6 октября, 2024, 10:37
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Челси” клуби “Астон Вилла”нинг ҳужумчи Жон Дуран трансфери борасидаги талабини қаноатлантириши қийин.

Tecno

Гап шундаки, 20 ёшли колумбиялик футболчи захирадан майдонга тушиб тез-тез гол уриши билан “аристократлар”нинг эътиборни тортди. Журналист Экрем Қўнғирнинг ёзишича, “Астон Вилла” истиқболли форвард учун 80-85 миллион евро талаб қилмоқда. Бу нарх эса Лондон клубига маъқул келиши даргумон.

Жон Дуран жорий мавсум “Астон Вилла” сафида АПЛда олтита ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва уларнинг барчасини захирадан майдонга тушиб киритди. Чемпионлар лигасида эса “Бавария”га қарши баҳсда захирадан майдонга тушиб, мюнхенликлар дарвозасини ишғол қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию