Бу футболчи Мессидан ўзиб кетди
“Манчестер Сити” плеймейкери Кевин де Брюйне мавсум давомида голли узатмалар бўйича шахсий рекордини янгилади.
Бальгиялик футболчи Европа Чемпионлар лигаси чорак финалида “Бавария”га қарши ўтказилган учрашувнинг 57-дақиқасида Эрлинг Холанднинг голига ассистентлик қилди.
Шу тариқа, Кевин де Брюйненинг жорий мавсумдаги ассистлари сони 23 тага етди. У Англия Премьер-лигасида 15 та, Чемпионлар лигасида 4 та, Англия кубоги ва Англия лигаси кубогида иккитадан голли пас узатган.
Бунгача Кевин де Брюйненинг бир мавсумда голли пас бериши шахсий рекорди 2020 йили қайд этилган бўлиб, 22 та ассистдан иборат эди.
Шунингдек, 31 ёшли бельгиялик плеймейкер кучли бешлик чемпионатларининг энг зўр ассистенти бўлиб турибди. Кевин бу борада 18 та голли пас узатган ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессидан ўзиб кетди.
Фикрлар