Бу футболчи "Рома"нинг талабларига тўғри келмади
Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Мемфис Депай фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин, деб хабар берган эдик.
Бироқ Marca берган хабарга кўра, "бўрилар" 28 ёшли нидерландиялик футболчига айни дам жиддий қизиқиш билдиргани йўқ. Бунга асосий сабаб Мемфиснинг маоши бўлган, Рим клуби унга йилига 7 миллион евро тўлаб бера олмайди.
Маълумот учун, жорий мавсум Депай Испания чемпионатида 2 та ўйин ўтказиб, битта гол урган. ЖЧ-2022 доирасидаги 5 та ўйинда ҳам у шунча голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. "Учар голландлар" эса мусобақанинг чорак финалида Аргентинага имкониятни бой бериб, мундиал билан хайрлашди.
Фикрлар