Бу футболчи Роналдунинг соясида юрганди
“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси Патрис Эвра ўзи билан бирга ўйнаган Уэйн Руни ҳақида илиқ фикр билдирди.
- Роналду Манчестерда ўйнаган кезлари Руни унинг соясида қолиб кетганди. Криштиану кетганидан кейин энди ҳақиқий Рунини кўрамиз, деб ўйлагандим.
Кейинги мавсум Рунига бағишланди. Осиёда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўйнардик. Видични четлатишди. Руни позициясини ўзгартириб, мен билан чап қанотга ўтди. Ўша баҳсда ҳужумчи мендан кўп ҳимояланган эди.
Уэйн фантастик футболчи эди ва ўша пайтда жуда кўп гол урарди. Ўшанда Рунининг ҳақиқий истеъдодини кўргандик. Лекин уни Роналду билан таққослаб бўлмайди. Бу гапни Уэйнни ҳурмат қилган ҳолда айтяпман, - деди Патрис Эвра.
Фикрлар