Бу футболчилар ҳордиққа лойиқмас. Тен Хаг дам олиш кунини бекор қилди
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг “Брентфорд”га йирик ҳисобда имконият бой берилганидан кейин футболчилар учун мўлжалланган дам олиш кунини бекор қилди.
Манчестерликлар кетма-кет икки мағлубиятдан кейин мусобақа жадвалининг энг қуйига тушиб қолди. Жамоа кескин танқид қилинмоқда. “Манчестер Юнайтед”ни аввалги мавқеига қайтариши кутилган нидерландиялик мутахассис бир асрлик антирекордни такрорлади.
Жамоанинг ашаддий мухлислари ғазабланмоқда. Роналдунинг жисмоний ҳолати анча паст даражада. Хуллас, муаммолар етарли.
Учинчи турда Эрик тен Хаг жамоасини “Ливерпуль” кутиб турибди. Энди футболчилар ҳордиқ чиқариб тикланиш ўрнига, 22 август куни бўладиган ўйинга тайёргарлик кўришга мажбур.
Фикрлар