Бу ҳужумчи "Барса" учун идеал номзод

  • 13 Nov 14:30
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Аякс" ҳужумчиси Антони ўз ўйини билан Европанинг бир қатор гранд клублари эътиборини тортмоқда. Айни дамда "Барселона" унга қизиқаётган жамоалардан бири ҳисобланади. 

Каталонияликлар олдинги чизиғида ҳужумчилар етишмаслиги муаммоси мавжуд. Раҳбариятнинг фикрича, бразилиялик иқтидор эгаси ҳужумни кучайтириш учун идеал номзод саналади. 

"Кўк-анорранглилар" уни қўлга киритиш учун рақиблардан ўзиб кетишга уринмоқда. Амстердам клуби эса унинг нархини 60 миллион евро этиб белгилади. 

Маълумот учун, 21 ёшли ҳужумчи бу мавсум 13 та учрашувда иштирок этиб, 4 та гол ва 5 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!