Бу ҳужумчи Чемпионлар лигасида ўйнайди, “Манчестер Юнайтед”да эмас!

Таниқли футбол агенти Жорже Мендеш ўз мижози Криштиану Роналдуни янги мавсумда Чемпионлар лигасида ўйнайдиган “Наполи” сафига жойламоқчи эди. Португалиялик футболчига жой очиш мақсадида Мендеш неаполликларнинг асосий ҳужумчиси Виктор Осимхенни бошқа жамоага, хусусан, “Манчестер Юнайтед”га пуллашга кўмаклашаётган эди.

Ишга Виктор Осимхеннинг агенти Роберто Календа аралашди. У 23 ёшли нигериялик футболчини Манчестерга бормаслигини таъкидлади.

- Ҳеч қандай музокара ва рокировкалар бўлмайди. Виктор Осимхен “Наполи” футболчиси ва шу жамоа сафида бош мураббий қўл остида ҳам жамоадошлари ёрдамида Чемпионлар лигасида ўзини кўрсатмоқчи, - деди Календа.

“Наполи” икки йил муқаддам Осимхен учун “Лилль”га 75 миллион евро тўлаган. Ўшандан бери Виктор бу жамоада 64 та ўйинда 30 та гол урди ва ўнта ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!