Бу ҳужумчини олиш – катта хато!

“Ливерпуль” афсонаси Грэм Сунесс “Челси” раҳбарияти “Эвертон” ҳужумчиси Энтони Гордонни олиб катта хатога йўл қўйиши мумкинлигини таъкидлади.

“Аристократлар” Ливерпуль шаҳрининг иккинчи жамоасидан Гордонни трансфер қилиш мақсадида дастлабки таклифини янгилаб, тўланадиган бадал пулини 40 миллионда 45 миллион фунтга кўтарди.

- Бу нарх атиги элликтадан битта кўп ўйинда қатнашган футболчи учун жуда қимматлик қилади. Ўйлашимча, Гордон талантли йигит, лекин унга тикилаётган маблағга арзимайди.

Мен “Челси”нинг бошланғич таркиби ва захирасига қараб, ҳаммаси жойида эканини кўраман. Уларга фақат синовдан ўтган зўр тўпурар керак холос, - деди Грэм Сунесс.

21 ёшли Энтони Гордон Англия премьер-лигасида 51 та учрашувда қатнашиб, тўртта гол ва учта ассист муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!