Бу жамоа 21 та мамлакатдан футболчи тўплади

Турли статистик маълумотларни тўплашга эътибор қаратаётган Transfermarkt портали Англия Премьер-лигасининг энг кўп миллатли жамоалари рейтингини тузиб чиқди.

Унга кўра, “Брайтон” ўз таркибида турли мамлакатлар вакилларидан энг кўп ўйинчиларни жамлаган жамоа бўлиб чиқди.

Жорий мавсумда “Брайтон” жамоаси шарафини дунёнинг 21 та мамлакатидан келган футболчилар ҳимоя қилаётган экан.

Бу кўрсаткич бўйича кучли учликка 19 та давлат футболчиларини ўйнатаётган “Борнмут” ва 18 мамлакатдан келган ўйинчиларни жамлаган “Вулверхэмптон” клублари киритилди.

Охирги поғонада қайд этилган “Эвертон”да тўққизта мамлакатдан келган чарм тўп усталари фаолият кўрсатмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!