Бу жамоа Чемпионлар лигаси кашфиёти бўлмоқчи

“Ренн” раҳбарияти келаси мавсумда Европа Чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирок этиш мақсадида таркибни кучайтиришга киришди.

Чемпионатни учинчи ўринда якунлаган жамоа скаутлари клуб хўжайинларига “Сент-Этьен” ҳужумчиси Денис Буангани олишни тавсия қилмоқда. Габонлик ҳужумчининг трансфер нархи 15 миллион еврони ташкил қилади.

“Ренн” бу суммани тўлашга қарши эмас. 25 ёшли форвард жорий мавсумда 26 та ўйинда 10 та гол уриб, учта голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!