Ўзбекистон Суперлигасининг 2-тур учрашувлари ҳам бошланиш арафасида. Чоршанба куни бошланадиган ўйинлар жума куни якун топади. Олдинда жуда шиддатли ва “ҳарорати” баланд ўйинлар кутмоқда. Футболимизда кўзга кўринган мутахассислардан бири Шуҳрат Раҳмонқулов 2-тур олдидан клубларнинг имкониятини баҳолади.

9 март (чоршанба)

“Насаф” – “Металлург”

- Иккала жамоа ҳам кайфият ҳолатида майдонга тушади. “Металлург”нинг АГМКга қарши ўйинини кўрдим. “Насаф”нинг ҳам иштирокини кузатдим. Бу клуб қаерда, Наманганда дуранг ўйнаб қайтди. “Навбаҳор” майдонидан очко билан қайтиш осон иш эмас. Рўзиқул Бердиев тўғри тактика танлагани учун сафардан бир очко олиб кетди. Анча-мунча клублар Намангандан очко билан қайтавермайди. Қаршида чиройли ва томошабоп ўйин бўлишининг тарафдориман. Тўғри, “Металлург” ҳам курашадиган жамоа бўлди. Менга уларнинг ўйини ҳам ёқди. Аммо “Насаф” ўз уйида ўйнаётгани учун бироз ташаббус улар томонида. Шу боис фоиз бўйича 60х40.

“Қўқон-1912” – “Олимпик”

- Қўқон жамоасининг ўйинини кўра олмадим-у, лекин “Олимпик” – “Сурхон”ни кўрдим. Тўғриси, бу биринчи учрашув бўлганигами, менда яхши таассурот қолдирмади. “Олимпик”ни вазифаси таркибидаги ёшларни жуда яхши шакллантириб, Олимпиадага чиқиш. Ўйинда билиниб қолдики, “Олимпик” ўйинчилари ҳали ёш ва Суперлигада курашгани тайёр эмас. Шунга қарамай, ўйинчилари ҳаракат қилди, қойил. Қўқон майдонидан очко олиб кетиш қийин. У ерда ўзим ҳам ўйнаганман. Қўқонликларнинг ғалаба қозониш имконияти 80 фоиз, “Олимпик”да эса 20 фоиз.

олимпик1_1

10 март (пайшанба)

“Сурхон” – “Навбаҳор”

- Бу ерда барибир савия бўйича “Навбаҳор” кучли. Наманганликларнинг биринчи учрашувда ўйини унчалик қовушмади. Аммо таркиби кучли, тажрибали футболчилар йиғилган. Улар нима қилиш кераклигини яхши билишади. Мураббийлар штаби тактикани ўзгартиришса керак. Бу сафар “Навбаҳор” ҳужумкор ўйин кўрсатиб, мухлисларини хурсанд қилади. “Сурхон” янги жамоа, янги мураббий ва футболчилар келган. Бирданига жамоа тузиб ўйнаб кетиш осонмас. Улар ҳам курашади. Лекин бу жуфтликда имкониятлар наманганликларда кўпроқ 30х70.

навбахор2_4

“Қизилқум” – “Бунёдкор”

- Бу ҳам қизиқарли учрашув бўлади. “Қизилқум”нинг “Локомотив” билан ўйинини кўрдим. Жамоаси чакки эмас. “Локомотив”нинг деярли ярми “Қизилқум”га ўтиб кетган. Ўйлашимча, “Қизилқум” – “Бунёдкор” беллашувида имкониятлар тенг – 50х50.

“Пахтакор” – “Нефтчи”

- Бу ҳам жуда муросасиз беллашув бўлади. Албатта, фаворит “Пахтакор”. Илҳом Мўминжонов ҳам “Нефтчи”да яхши жамоа тузиб қўйди. Биринчи учрашувда “Қўқон-1912”ни ютди, кайфияти яхши. Ушбу жуфтликда “Пахтакор” ёки “Нефтчи” ютади, деб айта олмайман. Қизиқарли ўйин бўлиши аниқ. “Пахтакор” амалдаги чемпион ва яқинда Суперкубокни ютди. Таркиби бироз ёшартирилган бўлса ҳам маҳоратли футболчилари кўп. Ўйлашимча, дуранг бўлади – 50х50.

пахта_3

11 март (жума)

“Сўғдиёна” – “Динамо”

- “Сўғдиёна”нинг илк ўйинини кўра олмадим. “Динамо”нинг “Пахтакор”га қарши учрашувини кўрдим. Ўйин бошларида самарқандликларда иккита зўр имконият бўлганди. Агар гол урганида учрашув бошқача бўларди. “Пахтакор” барибир “Пахтакор”. Уларда вазият бўлди, гол уриб кетишди. Бу сафарги тўқнашувда маҳорат бўйича “Сўғдиёна” устунроқ. Назаримда, майдон эгалари ютади. Фоиз бўйича 70х30.

“Локомотив” – АГМК

- Иккаласи ҳам биринчи турда мағлубиятга учрашди. Бу ўйинда “Локомотив” ҳам, АГМК ҳам тиш-тирноғи билан ғалаба учун курашишади. Бироқ таркиб, маҳорат ва тажриба бўйича АГМК кучлироқ. Бу клубда иккита тенг кучли таркиб бор. Биринчи турда қизил карточка олган Сардор Раҳмонов билан Шохруҳ Гадоевни ўрнини тўлдирадиган ўйинчилар бор. Шунинг учун АГМКда катта йўқотиш йўқ. Қизиқарли ўйин кутиб қоламиз. 40х60 АГМК фойдасига.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Aziz Yuldashev
08/03/2022 23:10
Пахтакор Нефтчи дурранг деган фикрни қаттан олдинг муаллиф, камида 2:0 Пахтакор фойдасига
Ashan Fudkort
09/03/2022 00:08
Nimaga pastga urasan surxonni oʻtkan kuni ham olimpika yutqazadi deding yutqazmadi sen surxonni kuchini bilmaysan seni ham Navbaxorni ham buvisinikiga tiqadi hopmi
Marifjon Turajonov
09/03/2022 17:58
Surhonga hurmat saqlagan holda aytman .
Navbahor kuchliroq baribir.
Kuzini moshdah ochib quyadi
Marifjon Turajonov
09/03/2022 17:59
Surhonga hurmat saqlagan holda aytman .
Navbahor kuchliroq baribir.
Kuzini moshdah ochib quyadi
Ashan Fudkort
09/03/2022 00:07
Nimaga pastga urasan surxonni oʻtkan kuni ham alimoikka yutqazadi deding yutqazmadi sen surxonni kuchini bilmaysan seni ham Navbaxorni ham buvisinikiga tiqadi hopmi
Alisher Kamalov
09/03/2022 09:09
Surxon-Navbaxor 0:5
Alisher Kamalov
09/03/2022 09:14
Nasaf-Metalurg 2:0
Paxtakor-Neftchi 3:0
Surxon-Navbahor 0:5
Qizilqum-Bunyodkor 2:0
Lokomotiv-AGMK 1:1
Quqon1912-Olimpik 3:1
Sugdiyona- Dinamo 2:0
Alisher Kamalov
09/03/2022 09:13
Nasaf-Metalurg 2:0
Paxtakor-Neftchi 3:0
Surxon-Navbahor 0:5
Qizilqum-Bunyodkor 2:0
Lokomotiv-AGMK 1:1
Quqon1912-Olimpik 3:1
Sugdiyona- Dinamo 2:0