Бу жамоага Месси ҳам ёрдам беролмаяпти
Кеча тунда МЛСнинг навбатдаги тур учрашуви бўлиб ўтди ва унда Лионель Месси тўп сурадиган "Интер Майами" клуби "Сент-Луис"га қарши баҳс олиб борди. Учрашув Флорида жамоасининг 0:3 ҳисобидаги йирик мағлубияти билан якунланди.
Қайд этиш жоиз, бу “Интер Майами”нинг аргентиналик юлдуз ҳужумчи билан шартнома имзолаганидан кейинги илк учрашувидир. Шу тариқа флоридаликларнинг ғалабасиз серияси 11 тага етди.
36 ёшли ҳужумчининг трансфери 15 июль, шанба куни эълон қилинган эди. Томонлар 2025 йил охиригача меҳнат шартномаси тузишган.
Айни дамда “Интер Майами” Шарқий конференсия турнир жадвалида охирги ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинни 21 июль куни "Шарлотта"га қарши ўтказади.
Фикрлар