Бу кетишда “Манчестер Юнайтед”ни 12 футболчи тарк этади
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг ёзда жамоани 12 нафар футболчи тарк этиши мумкинлигидан хавотирга тушаётгани йўқ.
Нидерландиялик мутахассис клуб мутасаддилари бу масалани ўйинлар ўртасидаги узоқ танаффус вақтида ҳал этиши кераклигини таъкидламоқда.
- Айни пайтда биз фақат ўйинлар ҳақида ўйлаяпмиз. Олдинда ҳали кўп учрашувлар бор ва булар музокараларга таъсир ўтказишини истамайман. Эътиборимизни ўз иштирокимизга қаратишимиз лозим, музокара ва келишувларга эмас.
Давид де Хеанинг шартномаси ҳақида сўрашяпти. Ҳозир биз бу ҳақда бош қотираётганимиз йўқ, лекин мен унинг ўйинидан мамнунман. Бу мавсумда дарвозабонимиз Давид де Хеанинг дастлабки икки баҳсида унчалик ишончни оқламади. Бироқ энди вазият тубдан ўзгарган. Бу масалаларни қишда ҳал қиламиз, - деди Эрик тен Хаг.
Маълумотларга қараганда, мавсум охирида 12 нафар футболчининг шартномаси тугамоқда. Улар орасида Маркус Рэшфорд, Давид де Хеа, Люк Шоу, Диогу Далот, Криштиану Роналду, Фред, Аксель Туанзебе ва Фил Жонс каби машҳур ўйинчилар бор.
Фикрлар