Бу кетишда Холанднинг бутсаси олтиндан бўлади

Европа лигаларида энг кўп гол урган футболчига “Олтин бутса” соврини топширилади. Анъанавий танловда “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд етакчиликни ўз қўлига олди.

Англия премьер-лигасининг навбатдаги турида 22 ёшли норвегиялик тўпурар “Брайтон” дарвозасини икки марта ишғол қилиб, чемпионатдаги голлари сонини 17 тага етказди.

Иккинчи ўринда бораётган “Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски бу турда ўзининг 12-тўпини киритди.

Европа тўпурарлари орасида учинчи ўринни ўнтадан аниқ зарбага эга бўлган Килиан Мбаппе (ПСЖ) ва Ҳарри Кейн (“Тоттенхэм”) эгаллаб турибди.

Уларни ўз ҳисобига тўққизтадан гол ўздирган Неймар (ПСЖ), Александар Митрович (“Фулхэм”) ҳамда Жонатан Дэвид (“Лилль”) таъқиб қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!