Бу Месси учун шармандалик!
Кучли бешлик чемпионатлари тобора якунига яқинлашиб бормоқда.
Жумладан, Франция биринчилигида мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлаш борасида сўровнома бошланди. Унга кўра, Килиан Мбаппе (ПСЖ), Виссам Бен-Йеддер ("Монако"), Димитри Пайе ("Марсель"), Лукас Пакета ("Лион") ҳамда Мартен Террье ("Ренн") соврин учун курашади.
Эътиборлиси, энг яхши номи учун парижликлар юлдузи Лионель Месси номзоди қўйилмаган. Ундан ташқари, Неймар ҳам энг яхшилар қаторида эътироф этилмади.
Аргентиналик футболчи жорий мавсум бошида Париж клуби таркибига келиб қўшилди ва бу вақт оралиғида ички чемпионат доирасида 23 ўйинда майдонга тушиб, 4 гол ва 13 ассист муаллифига айланди.
Фикрлар