Бу онларни беш йил кутди

Франция чемпионатининг 22-туридан ўрин олган ПСЖ ва “Реймс” ўртасидаги учрашув мезбонларнинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувда ҳисобни очган Марко Верратти ўзига хос кўрсаткич қайд этди. Таниқли футболчи беш йил деганда битта гол урди. Италиялик ярим ҳимоячи охирги голини 2017 йилнинг 1 майида “Бастия” дарвозасига киритган ва жамоасининг 5:0 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшганди.

Марко Верратти 2012 йилдан бери ариж клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У Италиянинг “Пескара” жамоасидан трансфер қилинган.

Тажрибали ўйинчи парижликлар учун 363 та ўйинда иштирок этиб, 10 та гол урган ва 58 та ассистни амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!