Бу ўйинчининг иши юришиб кетди

“Лейпциг” мутасаддиларига франциялик ярим ҳимоячи Кристофер Нкункуни ушлаб қолиш жуда қийин бўлади.

24 ёшли ҳужумкор футболчи Бундеслигани тарк этиш истагини билдирганидан кейин унинг харидорлари кескин кўпайиб кетди.

Маълумотларга қараганда, айни пайтда  “Челси”, “Милан”, “Манчестер Юнайтед” ва “Барселона” сермаҳсул ўйинчи учун рақобат олиб боряпти. Нкункуни тарбиялаган ПСЖ ҳам уни ортга қайтаришга ҳаракат қилмоқда.   

“Лейпциг” мутасаддилари Нкункуни қўйиб юбормоқчи эмас. Улар ўйинчининг яна икки йиллик шартномаси борлигига таянмоқда. Бироқ, 100 миллион евро миқдоридаги таклиф уларнинг фикрини ўзгартириши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!