"Бу қароримдан афсусланмайман"

"Барселона" президенти Лионель Мессининг ПСЖга кетганидан афсусда эмас. Бу ҳақда "AS" нашри хабар тарқатди. 

"Бу энг оғриқли қарорлардан бири эди. Бироқ афсусланмайман. Клуб ҳамма нарсадан, ҳатто дунёнинг энг кучли футболчисидан ҳам устун бўлиши керак. 

Биз ҳалокатли даврни бошимиздан ўтказдик. Ҳайриятки, "Барселона"нинг ҳикояси давом этмоқда", - деди Лапорта. 

Қайд этиш лозим, Месси 2021 йилнинг ёзида "кўк-анорранглилар" таркибидан ПСЖга ўтганди. Сабаби, Каталония клуби молиявий томондан қийин ҳолатда Леонинг маошини қоплай олмас эди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!