Бу тўпурарни тўхтатиб бўлмаяпти

2024 йили бўладиган Европа чемпионатининг саралаш турнирида Англия терма жамоаси “Мальта” футболчилари устидан 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувда рақиб дарвозасини ишғол қилган Ҳарри Кейн тўпурарлик борасида ажойиб кўрсаткич қайд этди.

30 ёшли форвард клуб ва терма жамоа миқёсида кетма-кет саккизинчи учрашувда майдонни голсиз тарк этмаяпти. Кейн бу учрашувларда жами 15 та гол муаллифи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳари Кейн узоқ йиллар давомида “Тоттенхэм” шарафини ҳимоя қилган. Моҳир ҳужумчи ўтган ёз “Бавария”га кўчиб ўтди. Кейн мюнхенликлар билан тўрт йиллик битимга имзо чеккан.

 

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!