
Бу тур мухлислар ташрифи бўйича қаршиликлар бухороликларни ортда қолдиришди
30-31 июль кунлари Суперлигада 15-тур ўйинлари ўтказилди. SPORTS.uz сайти анъанасига содиқ ҳолда тур мухлисларини тақдим этади.
Тур ўйинига жами 23689 томошабин ташриф буюрди. Бу бир учрашувга ўртача 3384ни ташкил қилади.
Энг кўп мухлис Қашқадарёдаги “Насаф” – “Металлург” беллашувида қайд этилди - 6142.
Энг кам ишқибозлар Тошкент вилоятида. АГМК – “Андижон” баҳсини 1348 ишқибоз бевосита ўйингоҳдан томоша қилди.
"Локомотив" - "Динамо" ҳамда "Бунёдкор" - "Сурхон" каби турнинг марказий қарама-қаршикларини 2 мингга ҳам етмаган ишқибоз томоша қилди холос.
Авваллари бухороликлар қаршиликларга қараганда, стадионда кўпчиликни ташкил этишарди. Бу гал эса бунинг акси. Умуман олганда, бу тур ҳар қачонгидан ҳам кам томошабин стадионларга келганини кўрдик. Аввалги турда 35 мингдан зиёд инсонлар ўйингоҳга ташриф буюришганди.
Қуйида 15-турда энг кўп мухлислар ташриф буюрган ўйинлар кетма-кетлиги билан танишишингиз мумкин:
«Насаф» - «Металлург» 1:2. 6142 томошабин
«Бухоро» - «Навбаҳор» 0:0. 5820 томошабин
“Қизилқум” – “Пахтакор” 0:5. 4460 томошабин
“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” 1:2. 2854 томошабин
“Локомотив” – “Динамо” 2:0. 1710 томошабин
«Бунёдкор» - «Сурхон» 3:0. 1355 томошабин
АГМК- «Андижон» 2:2. 1348 томошабин
Comments
Бошкалар у/н эса РЕКОРД.
Афсуски клубга жойлашиб олган айрим каламушлар уз манфатлари у/н бу топширикни бажаришга тускинлик килишмокда. Президент топшириги хеч бир замонда ерда колмаган албатта бу топширик хам сузсиз бажарилажак, вакти соати келиб текинтомок айбдор шахслар хар бир сум у/н жавоб бериши мукарардир.
Мухлисларга бой Навбахор албатта халоллик б/н ЧЕМПИОН булишига ишонамиз.
Сохтакорлик билан чемпион булгандан кура пролигада уйнаган яхши.