Бу воқеа Гвардиола билан 13 йил аввал содир бўлганди

Chery Tigo 7 PRO

 

Пеп Гвардиола иккинчи бор бор кубок финалида мағлуб бўлди. 

Бугун "Манчестер Сити" Англия кубоги финалида Эрик бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Гвардиола бунгача икки марота - 2018/19 ҳамда 2022/23 йилги мавсумларда бу совринни қўлга киритган. Шунингдек, у тўрт марта Англия лига кубогини қўлга киритган (2017/18, 2018/19, 2019/20,2020/21). 

"Барселона" бошқарувида ҳам у икки марта Испания кубогида зафар қучган (2008/2009, 2011/12). Бундан ташқари, у "Бавария" билан ҳам икки маротаба Германия кубоги финалида зафар қучган (2013/14, 2015/16). 

Шу пайтгача у фақат бир маротаба Моуриньо бошчилигидаги "Реал"га финални бой берганди (0:1). Бугунги мағлубият у учун кубок финалларидаги иккинчи мағлубият бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!