"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг агенти Жорже Мендешнинг фикрича, португалиялик юлдузи жорий мавсум "Олтин тўп"ни ютишга лойиқ.

"Роналдунинг ўрнига рақам ва статистикалар сўзлайди. Менимча, бу унга "Олтин тўп"ни ютиш учун етарли бўлади. Криштиану Португалия учун 115-голини уриб, ўз рекордини яна янгилади. Унга футбол тарихидаги энг яхши тўпурар мақомини бериш мумкин.

Буларнинг барчаси энг катта ютуқлар ҳисобланади. Бу совринни унга топширишда ҳал қилувчи ҳолат бўлиши лозим. Роналду дунёнинг энг яхши футболчиси эканлигини намойиш этишда давом этмоқда. У А Серия ва Европа чемпионати тўпурарига айланди.

Ва буларнинг барчасини 36 ёшида амалга оширмоқда. Менимча, бу йил "Олтин тўп"ни Роналду ютади! Мен учун у ҳеч қачон бу каби совринга яқин келмаган",-деди Мендеш. Маълумот учун, "Олтин тўп" совринини топшириш маросими 20 ноябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию