Буффон Италия ва Франция чемпионатларидаги фарқни айтди
Ads

"Францияда Италиядагига қараганда стресс кам. Бу мен учун катта янгилик. Италияда баъзан жуда чуқурлашиб кетишади ва футболга алоқаси бўлмаган нарсалар ишга тушади. Ўйинга бўлган эътибор хам Францияда ўзгача. Бу ерда сокин ва хурсандчилик билан кечар экан.

"Ювентус"да талаблар умуман бошқача эди. Кучсиз жамоага қарши тайёргарлик кўраётган бўлсангиз ҳам жиддий шуғулланиш талаб этиларди", - деди италиялик посбон.