Буффон Манчестер грандларининг таклифини рад этгани маълум бўлди
Ads

Италиялик машҳур дарвозабон Жанлуижи Буффонга "Ювентус"га қайтишдан олдин АПЛ грандларидан таклифлар бўлгани маълум бўлди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра 41 ёшли посбон Туринга қайтишдан олдин "Манчестер Сити" ёки "Манчестер Юнайтед"дан бирига ўтиш имкониятига эга эди. Бироқ, у Эдерсон ва Давид Де Хеага ўриндош бўлишни хоҳламади.

Эслатиб ўтамиз, Буффон ПСЖ билан шартномаси якунлангач эркин агентга айланган эди.