Бугун, эркин курашчиларимиз жаҳон чемпионатида ўз юришларини бошлайди

Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида давом этаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатида бугун, эркин курашчиларимиз ўз чиқишларини бошлайди. Турнирнинг дастлабки кунида икки нафар атлетимиз 57 кг да Жаҳонгирмирзо Туробов ҳамда 65 кгда Темуржон Усмоноҳуновлар гиламга чиқишади.

Эслатиб ўтамиз: Эркин кураш йўналишида 57, 65, 74, 86, 97 ва  125 кг вазн тоифаларида Олимпиада йўлланмаси ўйналади.  61, 70, 79 ва 92 кгда эса аксинча йўлланмалар ўрин олмаган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!