Бугун 3 нафар боксчимиз Хабаровскда олтин медаль учун рингга кўтарилади

Хабарингиз бор айни кунларда Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳрида бокс бўйича Совет Иттифоқи қаҳрамони Константин Коротков хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.

Жаҳоннинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 150 нафарга яқин чарм қўлқоп усталари совринли ўринлар учун кураш олиб боришмоқда. Бугун мазкур турнирда финал баҳслари бўлиб ўтади.

Унда уч нафар ҳамюртимиз олтин медаль учун рингга кўтарилишади. Эркаклар ўртасидаги финал баҳслари Тошкент вақти билан соат 12:00 да старт олади. 

-52 кг Аброржон Қодиров - Танака Риомеи (Япония)

-69 кг Билолбек Мирзараҳимов - Иван Стипин (Россия)

91+ кг Лазиз Муллажонов - Мустафо Резк Уосри (Миср)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!