Бугун 5 нафар боксчимиз навбатдаги жангини ўтказади. Уларнинг иккиси дебютант

Бугун, 29 январь куни бир қанча бокс кечалари ташкил этилмоқда. Хусусан, Россиянинг “Patriot” промоутерлик компанияси томонидан Москвадаги  бокс оқшомида 4 нафар боксчимиз ҳам иштирок этади.

Професcионал бокснинг ярим оғир вазн тоифасида Рустам Тўлаганов (3-0, 1 КО) Беби Берросалга (17-7, 16 КО) қарши жанг қилса, Баҳром Фозилов - Чарлан Такам, Мирзакамол Неъматов - Герин Со Фонку ҳамда  профессионал боксда ўз дебютини ўтказадиган оғир вазнли Лазизбек Муллажонов ва Александр Степанов қарама-қаршилигини кўришимиз мумкин.  

Тошкент вақти билан 30 январь тонгида эса, Америка Қўшма Штатларида Козимбек Мардонов ҳам профессионал боксда дебют қилади. Мардоновга аргентиналик боксчи Марсело Рубин Молина (23-18-1, 19 КО) рақиблик қилади.

Барча ҳамюртларимизга омад тилаб қоламиз!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар