Бугун 8 та вазнда Осиё чемпионлари аниқланади
Амман шаҳрида ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати старт оляпти
Бугун Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати старт олади.
Илк кунги беллашувларда қитъамизнинг 20 давлатидан келган ёш дзюдочилар жами 8 та вазн тоифасида баҳсларга киришади.
Ўғил болалар -50, -55, -60, -66 кг, қизлар -40, -44, -48, -52 кг вазн тоифасида татамига чиқадилар.
Кундузги дастур баҳслари бизнинг вақт билан соат 13:00да бошланади.
Бугун татамига чиқадиган дзюдочиларимиз:
-50 кг: Акбар Шарипов – Ю-Ен Као (Хитой Тайпейи)/Санад Ал-Зорба (Иордания)
-50 кг: Маъмуржон Абдуваҳобов – Ҳайтам Ал Салҳи (Сурия)/Вижай Пагаре (Ҳиндистон)
-55 кг: Бобур Юсупов – Сартак Мамагайн (Ҳиндистон)
-60 кг: Давлатбек Аҳроров – Иброҳим Ал-Қадҳи (Яман)
-60 кг: Абубакр Сатторов – Бути Алҳашми (БАА)
-66 кг: Акромжон Каримов – Али Абдуллоҳ (Қувайт)
ҚИЗЛАР:
-40 кг: Ирода Сирожиддинова тўғридан тўғри 1/2 финалда
-44 кг: Алина Колючева – Мунира Манасбекова (Қирғиз Республикаси)
-44 кг: Дилафруз Болтабоева – Шен Тинг-Ю (Хитой Тайпейи)/Лян Ал-Жабали (Ироқ)
-48 кг: Чарос Ҳикматова – Ритаж Ал-Жабали (Ироқ)/Лайзенри Окта (Индонезия)
-48 кг: Моҳинур Оллаберганова – Малак Алшаер (Сурия)/Дивия Маквана (Ҳиндистон)
-52 кг: Кумушбиби Эргашева – Кушки Маҳса (Эрон)
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Изоҳлар (0)