Бугун боксчиларимиздан Санжар Турсунов рингга кўтарилади

Маълумки, бугун Германиянинг Гамбург шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатига старт берилади. Мусобақанинг илк кунги беллашувларида бир нафар боксчимиз рингга кўтарилади.

Мазкур қарама-қаршиликда 91 кг вазн тоифасида Санжар Турсунов никарагуалик Жеффри Гонсалес билан куч синашади. Жанг турнирнинг кечки дастуридан ўрин олган.

91 кг:
Санжар Турсунов (Ўзбекистон)— Жеффри Гонсалес (Никарагуа)

Ушбу жанг ғолиби иккинчи саралаш тўқнашувида ўз иштирокини бошлайдиган аргентиналик Яра Пералтага қарши рингга чиқади. Жанг 27 август куни бўлиб ўтади.

Маълумот учун: Терма жамоамиз аъзоларидан 9 нафари ушбу жаҳон чемпионатига Осиё чемпиони сифатида ташриф буюрган бўлса, биргина 91 кгда вазнли боксчимиз Санжар Турсунов қитъа биринчилигининг ярим финалига қадар етиб кела олмаган ҳамда плей-офф раундида рақибини енгиб, мундиал йўлланмасини қўлга киритган. 9 нафар боксчимиз Тошкент шаҳри мезбонлик қилган Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)