Бугун энг қизиқарли ва шиддатли бўлиши кутилаётган ўйинлар
Ads

Бугун сайёрамизнинг турли яшил майдонларида бир қатор расмий учрашувлар бўлиб ўтади. Шу қаторда, Европа Лигаси мусобақасининг гуруҳ босқич ўйинлари ҳам ўтказилади. Бугунги энг муҳим беллашувларга эътиборингизни қаратамиз.

АЗ "Алкмар" - "Манчестер Юнайтед"

Европа Лигасининг гуруҳ босқич баҳсида "Манчестер Юнайтед" Голландияга сафар қилади. АЗ "Алкмар" клуби ҳам бир пайтлар еврокубокларда ўзини кўрсата олган жамоа ҳисобланади. Амме кейинчалик, натижалари сезиларли даражада пасайиб кетди. Ҳозирги кунда, голландияликлар яна ўзини кўрсатиш учун ўсишга эришишда ва ривожланишда давом этмоқда. МЮ эса аслида Чемпионлар Лигаси каби мусобақада иштирок эца ҳам фаворит саналадиган жамоа. Аммо ЧЛда иштирок этиш учун АПЛ каби жиддий мусобақада юқори натижалар кўрсата олиш талаб этилади.

 

"Арсенал" - "Стандарт"

Англиянинг "Арсенал" клуби ўз уйида Бельгиянинг "Стандарт" жамоасини қабул қилади. Европа Лигаси доирасидаги учрашувда мезбонларнинг имкониятини юқори баҳолаш мумкин, лекин "Стандарт" шунчаки меҳмонга келиб кетмаслигини ўтган турдаги мазмунли ўйини билан ҳам исботлай олди.

 

"Ал Шаржа" - "Ал Аин"

Ҳамюртимиз Отабек Шукуров тўп сурадиган клуб ва ўтган мавсумдаги чемпион "Ал Шаржа" жамоаси ўз уйида мамлакатнинг номдор жамоаси "Ал Аин"ни қабул қилади. Нафақат мамлакатнинг, балки бутун Осиё қитъасининг энг юлдузли таркибига эга бўлган жамоалардан бири ҳисобланувчи "Ал Аин" ўтган мавсумда чемпионликни бой берган эди ва ушбу мавсум Осиё Чемпионлар Лигасининг чорак финалида мусобақани тарк этди. Бугунги ўйинда қайси жамоанинг қўли баланд келишини бугун Тошкент вақти билан соат 22:15 да бошланадиган беллашувдан сўнг билиб оламиз.

 

"Бешиктош" - "Вулверхэмптон"

Нима учун айнан ушбу беллашув танланди, деган саволни ўртага ташлашингиз мумкин. Сабаби, бунга ўхшаш ўйинлар бугунги Европа Лигаси доирасидаги ўйинлар кўп. Фарқ шундаки, "Бешиктош" жамоаси катта сармоя киритиб, юлдуз футболчиларни ҳарид қилган ва еврокубокларда натижага эришишни олий мақсад қилиб қўйган. "Вулверхэмптон" жамоасини ўтган мавсум АПЛда қандай ўйинлар намойиш этганини, гранд жамоаларга етарлича бош оғриқ бўла олганини яхши эсласангиз керак. Жорий мавсум эса АПЛда жамоа ўтган сафаргидек ҳаракат қилмаяпти. Чунки инглизлар ҳам бор асосий эътиборларини Европа Лигасидаги иштирокларига қаратишган. Ишонинг бу жуда қизиқарли баҳс бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухарский
03/10/2019 15:39
Shukurov termaga shu o'yindan keyin kelsa kerak

Минбар

Барча блоглар