Бугун ҳарбий боксчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 8 нафар вакилимиз рингга кўтарилади
Хабарингиз бор, Москва шаҳрида бокс бўйича ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бир қатор вакилларимиз ушбу турнирда ўз жангларини ўтказиб, муваффақиятли тарзда одимлашмоқда. Бугун ҳам ушбу мусобақада қизиқарли қарама-қаршиликлар ўрин олган. Табиийки, улар орасида ўзбекистонлик чармқўлқоп усталарининг ҳам чиқишлари ўрин олган.
Қуйидаги ҳамюртларимиз бугун рингга кўтарилади.
Кундузги дастур:
-49 кг: Абдумажид Маннопов - Леандерсо Консесао (Бразилия) (Б ринг, 14:10 дан сўнг)
-56 кг: Самандар Холмуродов - Овик Оганисян (Россия) (Б ринг, 15:00дан сўнг)
-75 кг: Мавлуда Мавлонова - Мария Уракова (Россия) (А ринг, 15:00дан сўнг)
-60 кг: Шунқор Абдурасулов - Бен Банда (Зимбабве) (А ринг, 15:30дан сўнг)
-64 кг: Мужибилло Турсунов- Яҳё Абделли (Жазоир) (Б ринг, 16:40дан сўнг)
-91 кг: Жавоҳир Тоғаймуродов - Алдин Гоусон (Сурия) (Б ринг, 17:00дан сўнг)
Кечки дастур:
-81 кг: Шоҳруҳбек Рустамов - Муҳаммад Хоумр (Жазоир) (Б ринг, 19:45дан сўнг)
+91 кг: Лазизбек Мулложонов - Офиено Рамоджи (Кения) (Б ринг, 20:25дан сўнг)
Кечки дастур:
Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Фикрлар