Бугун Жалолиддиновнинг дебютини кўрамизми?

  • 11 Aug 14:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Россия премьер-лигасининг биринчи турида “Рубин” ўз майдонида “Локомотив”ни қабул қилади. “Локомотив” янги мавсум олдидан ўзбек легионери Жасур Жалолиддиновни ўз таркибига қўшиб олгани боис ўзбекистонлик мухлислар эътибори ушбу учрашувга қаратилгани сир эмас.

Tecno

Ҳар икки жамоа сўнгги ўн йилда ўзаро 25 та учрашув ўтказган. Шулардан атиги бештаси қозонликларнинг қўли баланд келган. Қизиғи, ўтган мавсумда ҳам бу икки клуб биринчи турда ўзаро тўқнаш келганди. Москвада бўлган баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Иккинчи даврда эса, “Рубин” ўз мухлислари кўз ўнгида пойтахтлик “темирйўлчилар”га ҳеч қандай қаршилик кўрсатолмади ва Алексей Миранчукнинг бир жуфт голи “Локомотив”га уч очко келтирди.

Бугун ўзбекистонлик футбол ишқибозлари Жасур Жалолиддиновнинг дебютини кўришга умид боғламоқда.

Учрашув Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади.

Жалолиддинов “Локо” фанатлари билан учрашди (фото)

Ўзбекистон - истеъдодлар фабрикаси. Россия чорловини қабул қилган футболчилар: Қосимовдан Жалолиддиновгача!

Жалолиддинов худди Мессидай ўйнайди!

Comments

You must be logged in to commet!