Бугун Ла Лигада чемпион номи маълум бўлиши мумкин, агар...
Хабарингиз бор кеча “Барселона” Ла Лиганинг 24-турида сафарда “Алавес”ни 2:0 ҳисобида енгди.
Шу тариқа каталонияликлар ўз ҳисобларидаги очколар сонини 80 тага етказиб олишди. Айни дамда улар 2-ўринда бораётган “Атлетико”ни 12 очкога ортда қолдиришмоқда. Шу боис, агар “матрасчилар” бугун ўз майдонида “Валенсия”га имкониятни бой берадиган бўлишса, “кўк-анор ранглилар” муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритишлари мумкин.
Агар юқоридаги ҳолат юз бермаса, “Барселона” 27 апрель куни ўз майдонида “Леванте”га қарши ўйинда ғалаба қозониб, чемпионликни “Камп Ноу”да нишонлаши мумкин.
Фикрлар