Бугун “Марказий”да марказий учрашув ёхуд йил ўйинига оз қолди
Ads

 

Бугун, 19 ноябрь куни Қаршидаги “Марказий” стадионда 29-турнинг марказий учрашувида "Насаф" жамоаси “Пахтакор” билан куч синашади. Бугунги учрашув кумуш медал соҳиби ва ОЧЛ чиптаси эгасини аниқлаб бериши мумкин.

Олий Лига, 29-тур

“Насаф” (Қарши) - “Пахтакор” (Тошкент)

19.11.2017. “Марказий” стадион. 14:00да

Бош ҳакам: Зокиржон Қодиров (Навоий)

Қанот ҳакамлари: Обид Жумаев (Навоий),  Руслан Самандаров (Навоий)

Захира ҳаками: Шуҳрат Ражабов (Бухоро).

Назоратчи: Алишер Абдуллаев (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Бобур Ҳайдаров. 

Қаршида ўтказилган ўзаро баҳсларда “Насаф” устунлик қилмоқда. Қаршида бу жамоалар шу пайтгача 20 марта чемпионат учрашувларида туқнаш келишган. Шуларнинг 7 тасида “Насаф” ғалаба қозонган, “Пахтакор” эса 6 марта ғалабага эришган, қолган 7 учрашувда муроса кўчаси танланган.

“Насаф” чемпионатнинг кейинги ўн учрашувида кетма-кет ғалаба қозонди. “Пахтакор”нинг ғалабали серияси бештага тенг. Ушбу ўнта учрашувда, футболчиларимиз рақиблари дарвозасига 27та тўп киритишди. Ўз дарвозасидан эса атиги 1та тўп ўтказиб юборди. Бугунги учрашувга футболчиларимиз ҳар қачонгидан яхши тайёргарлик кўришди. Йигитларимиз фақат ҳакам ҳуштагини кутишмоқда ва майдонда жавлон уришга тайёрлар.