Бугун Миржалол Қосимов ва Рўзиқул Бердиев дуэли бўлиб ўтади. Ўйинни намойиш этадиган телеканал ҳам маълум
Бугун Суперлига 3-туридан қолдирилган учрашув ўтказилади. Олмалиқда "Насаф" меҳмон бўлади.
Миржалол Қосимов ва Рўзиқул Бердиев иштирокидаги дуэль 20:00да бошланади. Учрашув "Спорт" телеканалида намойиш этилади.
Шунингдек, Бекободда "Металлург" - "Олимпик" беллашуви ўтказилади. Учрашув 19:00га белгиланган. Ўйинни "Дунё бўйлаб" телеканали жонли эфирда кўрсатади.
Айни пайт АГМК турнир жадвалида 20 очко билан 3-ўринда бормоқда. Қаршиликлар эса 19 очко жамғарган ҳолда 6-поғонани банд этган. "Металлург" 11 очко билан 12-ўринда, "Олимпик" ҳам шунча очкога эга ва Кападзе шогирдлари 11-поғонади.
Фикрлар