Бугун Одил Аҳмедовдан гол кутамиз!

Хитой чемпионатининг иккинчи тур учрашувлари ўтказилмоқда.Бу йилги мусобақада жами 16 та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳс олиб боряпти. Қоидага кўра, ҳар бир гуруҳдан тўрттадан жамоа плей-оффда чемпионлик учун курашни давом эттиради. Қолган жамоалар эса, юқори дивизиондаги жойини сақлаб қолиш учун ўйнайди.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ўйнаётган “Шанхай СИПГ” жамоаси биринчи турда сафарда “Тяньцзинь Тэда”ни мағлубиятга учратиб, ўз гуруҳида пешқадамга айланган.  

Бугун таркибида Оскар, Халк, Арнаутович ва Одил Аҳмедов каби етакчи футболчилари бор “Шанхай СИПГ” ўз майдонида “Хэбей Чайна Форчун” жамоасини қабул қилади. “Шанхай СИПГ”нинг биринчи ўйинида жамоадошига голли пас оширган Одил Аҳмедовдан бугун мухлислар гол кутмоқда.

Ўйин Тошкент вақти билан 15:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!