Бугун
Ads

Хабарингиз бор дам олиш кунлари Англия премьер-лигасида 3-турдан ўрин олган бир қатор баҳслар бўлиб ўтди. Бугун “Олд Траффорд”да кечадиган “Манчестер Юнайтед” ва “Тоттенхэм” ўртасидаги супер тўқнашув ушбу турга якун ясаб беради.

Қуйида ушбу учрашувга оид қизиқарли фактлар билан танишиб олишингиз мумкин:

- "Манчестер Юнайтед" АПЛ доирасида "Тоттенхэм"га қарши ўтказилган сўнгги 26та уй учрашувидан 21тасида ғалаба қозонган.

- "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" жамоаларининг сўнгги 7та қарама-қаршиликдан буён фақат мезбонлар ғалаба қозонишмоқда.

- “Тоттенхэм” сўнгги бор "Олд Трафорд"да "Манчестер Юнайтед"ни таслим эта олган жамоа ҳисобланади. “Шпорлар” ушбу ғалабани 2014 йилнинг 1 январь куни қўлга киритишган.

- Учрашувнинг “шпорлар” устози Маурисио Печеттинога аҳамиятли томони, у шу кунгача “Тоттенхэм” билан жами 199та учрашувда ғалаба қозонган. Агар бугун МЮ мағлуб этилса, бу аргентиналик мутахассис учун юбилей 200-ғалаба бўлиб тарихда қолади.

- Яна бир эътиборли жиҳати, “Тоттенхэм” премьер-лига ташкил этилгандан буён фақат 2 марта “Манчестер Юнайтед” майдонида ғалаба қозонган.

"Манчестер Юнайтед" – "Тоттенхэм"

Стадион: "Олд Трафорд" (Манчестер)

Бошланиш вақти: 00:00

Бош ҳакам: Крейг Поусон

Тахминий таркиблар:

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа – Янг, Байи, Смоллинг, Шоу – Матич, Фред, Погба – Мата, Лингаард, Лукаку.

"Тоттенхэм": Льорис – Санчес, Алдервейрелд, Вертонген – Трипьер, Дайер, Эриксен, Алли, Роуз – Кейн, Моура.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" ўтган икки тур натижаларига кўра айни дамда мусобақа жадвалида 3 очко билан 9-ўринни эгаллаб турган бўлса, "Тоттенхэм" 6 очко билан 6-ўринда бормоқда.

Бахтиёр ТОШТЕМИРОВ тайёрлади.