Бугун Ўзбекистон, Эрон ва Қатар ўз ўйинларини ўтказади

TIGGO 2 PRO

"ЖЧ-2026" саралаши доирасида бугун Ўзбекистон Миллий терма жамоаси Қирғиз Республикаси терма жамоаси билан куч синашади. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан 21:00да "Бунёдкор" стадионида старт олади. 

Шунингдек, бугун қитъа бўйлаб бошқа термалар ҳам ўз ўйинларини ўтказади. Хусусан, бизнинг ("А" гуруҳи) гуруҳимиздан жой олган икки қарама-қаршилик ҳам бўлиб ўтади. 

Эрон ўз майдонида Бирлашган Араб Амирликларини қабул қилса, Қатар - Шимолий Корея билан куч синашади. 

Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси - 21:00;
Эрон - БАА - 21:00;
Қатар - Шимолий Корея - 23:15. 


 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!