Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Гонгконг билан ўйнайди
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси "ЖЧ-2026" ва Осиё кубоги-2027 қўшма саралаш босқичи доирасида Гонгконгга қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 17:00 да "Монг Кок" стадионида старт олади.
Мазкур баҳсда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса яшил либосда ҳаракат қилади.
Учрашувни кореялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам Ким Во Сунг, унга қанотларда ҳамюртлари Жанг Жон Пил ва Канг Донг Ҳо ёрдам беради. 4-расмий ҳакам сифатида эса Ким Да Ёнг ишлайди.
"Оқ бўрилар"дан ташқари бугун "Е" гуруҳ пешқадами Эрон терма жамоаси Туркманистон билан ўйнайди. Бу баҳс 21:00да старт олади.
Фикрлар