Бугун Қўқонда ММА бўйича ҳалқаро турнир бўлиб ўтади

Бугун Қўқон шаҳрида ММА бўйича жанг кечаси ташкил этилади. Қўқон шаҳри ҳокими кубоги учун ўтказилаётган ушбу оқшомда бир қатор юртдошларимиз ўз жангларини ўтказади. 

Жумладан, марказий жангда Ҳумоюн Тўхтамуродов қирғизистонлик спортчига қарши жанг қилса, иккинчи марказий тўқнашувда Асилбек Иномов қирғизистонлик Ислом Сатимовга қарши октагонга кўтарилади. 

Яна бир маҳоратли вакилимиз Рамазон Темиров ҳам ўз жангини ўтказади. Шунингдек, бошқа истеъдодли спортчиларимиз ҳам октагонга кўтарилади. 

Муҳим жангларда ҳамюртларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Бугунги жангларни SPORTS.uz сайтининг "Youtube" саҳифасида томоша қилишингиз мумкин!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)