Бугун Россияда ўзбек дербиси ёхуд “Ростов” ўз майдонида “Оренбург”ни қабул қилади

Бугун Россия премьер-лигасининг 10-турида “Ростов” ўз майдонида “Оренбург”ни қабул қилади.

Биз учун эътиборли жиҳати ҳар иккала жамоа сафида ҳам ўзбекистонлик футболчилар бор. Аниқроғи, ростовликлар сафида ҳужумчи Элдор Шомуродов, оренбургликлар сафида эса ярим ҳимоячи Вадим Афонинлар ўйнайди.

Маълумот учун, 31 ёшли Афонин жорий мавсум премьер-лигада жами 9та ўйинда майдонга тушган ва рақиблари дарвозасига 1та гол уришга эришган. Шомуродов эса 7та ўйинда иштирко этган. Бироқ, 23 ёшли ҳамюртимиз ҳозирча рақиб дарвозасини ишғол эта олмади.

“Ростов” айни дамда мусобақа жадвалида 18 очко билан 3-ўринни эгаллаб турган бўлса, “Оренбург” ҳисобида 11 очко бор ва улар мос равишда жадвалнинг 9-поғонасидан жой олишган.

Эслатиб ўтамиз, “Ростов” – “Оренбург” учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 18:30да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!